Линклар

Туркманистоннинг муҳожиратдаги мухолифати лидери Нурмуҳаммад Ханамов мамлакат президенти сайловининг эркин ва адолатли ўтиши тарафдори эканлиги тўғрисида чиқиш қилди.


АҚШда чиқадиган "Вашингтон пост" газетасида эълон қилинган мақоласида Ханамов барча туркманистонликларни сайловда қатнашишга даъват қилди. Унинг фикрича, президент сайловида сиёсий маҳбуслардан тортиб муҳожиратда юрган мухолифатчиларгача иштирок этиши керак. АҚШ Давлат департаменти вакили Шон МакКормакка кўра, Вашингтон Туркманистондаги сиёсий жараёнга кўмак кўрсатишга тайёр. Туркманистон президенти сайлови 11 февралда ўтказилади. Президент Ниёзов ўтган йилнинг 21 декабрида вафот этган эди.
XS
SM
MD
LG