Линклар

Бағдодда ёнилғи қуйиш шахобчаси ёнида бомба ўрнатилган иккита машина портлаши оқибатида 13 киши ҳалок бўлди, 20 киши жароҳатланди.


Бу воқеа Ироқ расмийлари Саддам Ҳусайннинг икки сафдошини қатл этиш борасида бир тўхтамга кела олмаётган пайтга тўғри келди. 3 январь куни Саддамнинг ўгай акаси, Ироқ хавфсизлик хизматининг собиқ раҳбари Барзан Иброҳим ва собиқ судья Авад Ҳомид ал-Бандар 4 январь куни қатл қилиниши ҳақида хабар тарқалган эди. Бироқ Бағдод расмийлари суд ҳукмини ижро этиш вақти ва жойи аниқланмагани ва қатл жараёни маълум муддатга кечиктирилишини маълум қилди. БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича идораси раҳбари Луиза Арбур Ироқ президенти Жалол Талабонийни Саддам Ҳусайннинг икки сафдошини қатл қилмасликка чақирди.
XS
SM
MD
LG