Линклар

Нефть транзити ва газ нархи борасида Россия ва Беларус ўртасида юзага келган келишмовчилик ҳали бери тугамайдиган кўринади.


Шанба куни Россия Беларусдан нефть транзити учун белгилаган божни бекор қилишни талаб этди. Беларус ҳукумати эса қувурлар устидан монополия ўрнатган Россиянинг “Транснефть” компаниясини солиқ тўлашдан бўйин товлаётгани учун судга тортиши ҳақида огоҳлантирди. Россия Беларусга сотиладиган нефтнинг ҳар тоннасига 180 доллар миқдорда бож белгилаган. Беларус томони Россиядан икки баробар қимматлаштирилган газни сотиб олишга ҳам рози бўлди.
XS
SM
MD
LG