Линклар

Варшава ва бутун Польша архиепископи Станислав Вельгус жосуслик айбловлари натижасида истеъфога кетишга мажбур бўлди.


Рим папаси Бенедикт XVI унинг истеъфосини қабул қилди. Папа томонидан ўтган ойда Польша архиепископи лавозимига тайинланган С.Вельгуснинг истеъфо беришига Польша газеталаридан бирида нашр этилган жанжалли мақола сабаб бўлди. Мақолага ёзилишича, С.Вельгус 1960 йилдан бошлаб 20 йил давомида коммунистларнинг махсус хизматларига маълумотлар етказиб берган. Архиепископ бу айблов ҳақиқат эканини тан олди, аммо ҳамкасбларини ҳеч қачон сотмаганини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG