Линклар

Ироқлик юзлаб суннийлар Саддам Ҳусайннинг қатл этилганига норозилик билдириш мақсадида Самарра шаҳри кўчаларини тўлдирди.


БМТ бош котиби Пан Ги Мун эса Ироқ ҳукуматини Саддам Ҳусайннинг ўлимга ҳукм қилинган икки сафдошини қатл этишдан тийилишга чақирди. Ироқ бош вазири Нури ал-Маликий Саддам Ҳусайннинг қатл этилгани юзасидан ортиб бораётган халқаро танқидларга жавоб берар экан, Ироқ халқига азият етказган диктаторнинг дорга осилиши мамлакатнинг ички иши эканини билдирди.
“Бу фақатгина Ироқ халқи ихтиёридаги масала бўлиб, бу борада айрим ҳукуматлар томонидан қилинган барча расмий ва норасмий баёнотларни қоралаймиз. Ироқ ҳукумати ўз халқининг иродасини ҳурмат қилмайдиган ҳар қандай мамлакат билан муносабатларни қайта кўриб чиқиши мумкин”, - деди Ироқ бош вазири.
Саддам Ҳусайннинг қатл этилиши юзасидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига қарашли “Жаҳон” ахборот агентлиги ҳам танқидий ёндашув билдирган эди. Аммо Ироқ билан ҳеч қандай дипломатик алоқа ўрнатмаган Ўзбекистонга Ироқ билан муносабатларнинг эҳтимолий ёмонлашуви таҳдид солмайди.
XS
SM
MD
LG