Линклар

logo-print

Ироқ армияси Бағдодда содир бўлган жангда 30 жангарини ўлдирди.


Давлат телевидениесининг хабар беришича, сунний исёнчиларнинг таянч нуқтасига айланган Ҳаифа кўчасида содир бўлган мазкур тўқнашув натижасида 5 нафари суданлик бўлган жами 8 жангари қўлган олинган. Шу куниёқ полиция мазкур минтақада қийноққа солиниб ўлдирилган 27 кишининг жасадини топди. Шунингдек, Бағдод ва Ҳилла шаҳарларида камида 6 ироқликнинг нобуд бўлгани хабар қилинмоқда. АҚШ ҳарбий манбаларининг билдиришича, Ироқда америкалик яна икки аскар ўлдирилган. Ироқда уруш бошлагандан буён АҚШ бу ерда 3 мингдан зиёд ҳарбийсини йўқотди. АҚШнинг Жон Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, можаро давомида 655 минг ироқлик нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG