Линклар

logo-print

Белорус президенти Александр Лукашенко “Газпром” ширкати раҳбари ўринбосари билан учрашди.


Минскда ўтган учрашувда энергетика соҳасида Белорус ва Россия ўртасидаги томонлама муносабатларнинг бугунги вазиятини муҳокама қилинган. Аммо тўлиқ тафсилотлари эълон қилинмаяпти. Шу йил биринчи январдан бошлаб Россия Белорусга сотиладиган газ нархини икки баробардан кўпроққа кўтариб қўйди. Айни вақтда расмий Минск ҳам Белорус ҳудудидан ўтадиган рус нефти учун бож тўловини жорий қилди. Москва бу ҳаракатни ноқонуний, деб ҳисобламоқда. Александр Лукашенко эса Минскда қилган чиқишида “энергоресурслар шантажга нишон бўлиши керак эмас” деб қатъий таъкидлаган.
XS
SM
MD
LG