Линклар

Бағдод шаҳрида бугун Ироқ собиқ ҳукумати айбланган геноцидга оид суд ўз ишини давом эттиради.


Бу жараёнда бош айбдор, деб кўрилган Саддам Ҳусайн 9 кун муқаддам осиб ўлдирилди. У етакчилик қилган Баас партиясининг бошқа олти аъзоси эса судга келтирилади. Улар орасида марҳум Саддам Ҳусайннинг жияни – “кимёгар Али” лақаби билан танилган Хассан ал-Мажид ҳам бор. Улар 1988 йилда Ироқ шимолидаги тоғларда яшовчи этник курдларни қатлиом қилишга уринганликда айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG