Линклар

Афғонистоннинг Пактия вилоятида НАТО ҳарбийлари билан ишловчи афғон фуқароси коалиция кучлари томонидан отиб ўлдирилди.


НАТО тарқатган баёнотда айтилишича, афғон фуқароси ҳарбийларнинг буйруғига бўйсунмаган ва аскарлар унинг машинасига қарата ўт очишга мажбур бўлган. Ўтган ҳафтада НАТО расмийлари Афғонистонда ўтказилаётган ҳарбий амалиётлар давомида тинч аҳоли орасида имкон қадар кам талафот бўлиши учун қўлдан келганча ҳаракат қилаётганини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG