Линклар

logo-print

Интернет сайтларида дорга осилган Саддам Ҳусайннинг жасади акс этган янги видеотасвир пайдо бўлди.


Бу видеотасвир ҳам мобил телефон орқали яширинча ёзиб олинган. Тасвирда Саддам жасади оқ матога ўралган ва унинг бўйнида арқон излари бор. Саддамнинг қатл этилишига оид аввалги видеотасвир бутун жаҳонни айланиб чиқди ва кўпчилик томонидан ғазаб билан кутиб олинди. Тасвирда Саддам дорга осилаётган пайтда қўриқчилар собиқ диктатор шаънига номаъқул сўзлар айтгани акс этган. Ироқ ҳукумати матбуот хизмати ходимининг маълум қилишича, Саддам Ҳусайннинг қатл жараёнини телефон орқали яширинча видеотасвирга олган шахс аниқланган ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
XS
SM
MD
LG