Линклар

Россия ва Беларус ўртасида ёнилғи борасида тортишув келиб чиққандан сўнг президент Владимир Путин ўз ҳукумати аъзолари билан нефть қазиб чиқариш ҳажмини камайтириш масаласини муҳокама қилди.


“Нефтни Беларус орқали транзит қилишда юзага келган муаммо сабабли Россия нефть компаниялари билан нефть қазиб олишни ҳажмини қисқартириш масаласини кўриб чиқишимиз шарт”, - деди В.Путин.
Европа Иттифоқи расмийлари Россия ва Беларус ўртасида нефть нархи борасидаги тортишув Марказий ва Ғарбий Европа давлатларига ўз таъсирини кўрсатганини маълум қилди. Россия нефтининг Беларус орқали транзитида узилиш рўй бергани оқибатида Германия, Польша, Венгрия, Чехия ва Словакияга нефть етказиб беришда муаммо пайдо бўлган. ЕИ расмийлари буни “қабул қилиб бўлмас ҳолат” ўлароқ баҳолади. Москва ва Минск ўртасида юзага келган бу муаммони ҳал этиш мақсадида Беларус расмийлари Россия пойтахтига йўл олди.
XS
SM
MD
LG