Линклар

logo-print

Қирғизистон мухолифати раҳбари Умирбек Текебоев мамлакат расмийлари унинг “обрўсини туширишга ҳаракат қилаётгани” ҳақида баёнот берди.


“Ислоҳотлар учун” ҳаракати раҳбари 6 январь куни мамлакат жанубида мажлисда нутқ сўзлаётган пайтда одамлар унга қарата тухум ва помидор улоқтирган ҳамда унинг истеъфосини талаб қилган эди. Мазкур воқеа ёзиб олинган видеокассета журналистларга тақдим этилди.
“Сўнгги ўн етти йил мобайнида обрўйимни туширишга ҳаракат қилиб келиняпти. Бу сўнгги икки йил ичида анчагина кучайган”, - деди У.Текебоев ва бузғунчилар учрашувга махсус олиб келинганини иддао қилди.
9 январь куни мухолифат вакили Темир Сариев декларацияда кўрсатилмаган 100 минг АҚШ доллари билан Истанбулга учиб кетиши арафасида Бишкек аэропортида ҳибсга олинди.
XS
SM
MD
LG