Линклар

11 январ куни Россиянинг Бағдоддаги элчихонаси номаълум қуролли гуруҳ томонидан ўққа тутилди.


Россия Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, ҳужум оқибатида ҳеч ким жароҳатланмаган, бироқ элчихона биносига зарар етган. Россия Ироқнинг Москвадаги элчиси ва АҚШнинг юқори мартабали расмийларига рўй берган ҳодиса юзасидан ўз норозилигини билдирди. Ўтган йилнинг июнь ойида Россиянинг Бағдоддаги элчихонаси ходимларидан тўрт нафари ўлдириб кетилган эди.
XS
SM
MD
LG