Линклар

11 январ куни эрталаб АҚШ ҳарбийлари Эроннинг Ироқ шимолидаги Эрбил шаҳрида жойлашган консуллигига бостириб кирди ва эронлик беш дипломатни ҳибсга олди.


IRNA ахборот агентлиги хабарига кўра, дипломатлар ҳибсга олингандан ташқари консулликдаги компьютерлар ва ҳужжатлар мусодара қилинган. Эроннинг Бағдоддаги элчихонаси зудлик билан Ироқ Ташқи ишлар вазирлигига норозилик нотаси йўллаган ва АҚШ ҳарбийлари ҳаракатларини “ноқонуний”, деб баҳолаган. Расмий Теҳрон ҳибсга олинган дипломатларнинг зудлик билан озод этилишини талаб қилди.
XS
SM
MD
LG