Линклар

Беларус нефть транзити учун жорий этган бож тўловини бекор қилгандан сўнг Россия нефти яна Европа Иттифоқига кела бошлади.


Москва ва Минск ўртасида ёнилғи борасида юзага чиққан тортишув оқибатида уч кун мобайнида Европанинг бир неча давлатига Россия нефти келиши тўхтаб қолганди. Россия Беларус учун газ ва нефть нархини оширганига жавобан Беларус ўз ҳудудидан ўтадиган Россия нефтига транзит божи жорий этганди. Икки давлат ўртасидаги тарангликни юмшатиш учун 11 январ куни Москвага борган Беларус бош вазири Сергей Сидорский россиялик ҳамкасби Михаил Фрадков билан музокаралар ўтказиши кутилмоқда.
“Келаси икки кун мобайнида савдо-сотиқ алоқаларимиздаги муаммоларни муҳокама этамиз. Улар орасида Беларусга нефть етказиб бериш, Россия нефтини Беларус орқали олиб ўтиш ва Россия нефть компаниялари билан тузилган шартномаларни қайта кўриб чиқиш мавзулари бор”, - деди Сергей Сидорский.
XS
SM
MD
LG