Линклар

Қозоғистонда Карим Масимов бош вазир этиб тайинлангандан бир кун ўтиб янги ҳукуматни тузиш жараёни тугади.


Ташқи ишлар вазири Қосимжўмарт Тўқаев ўрнига Марат Тажин тайинланди. Қ.Тўқаев эса Сенатга раис этиб сайланди. Сенатнинг эндиликда собиқ раиси Нуртой Абикаев Қозоғистоннинг Россиядаги элчиси лавозимини эгаллади. Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига Виктор Храпунов келди. Ички ишлар вазири Бовуржон Муҳаммаджонов ўз вазифасида қолди. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев янги ҳукумат таркибини маъқуллаш тўғрисидаги фармонга имзо чекканини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG