Линклар

Хитой ўзининг Қирғизистон ва Тожикистон билан чегара ҳудудларидаги назоратни кучайтирмоқда.


Бунга эса Хитой ҳарбийларининг уч кун аввал Шинжон-Уйғур мухтор туманида террорчи гуруҳларга мансубликда гумон қилинаётган шахсларга қарши бошлаган амалиётлари асос бўлди. Қирғизистон Давлат чегара хизмати вакилининг маълум қилишича, Хитой ва Қирғизистон расмийлари маслаҳатлашиб, чегара назоратини кучайтириш тўғрисида келишиб олган.
“Хитой томони махсус амалиёт амалга оширганини эълон қилгандан сўнг биз барчани огоҳлантирдик ва биз ҳам Қирғизистон ва Хитой чегара ҳудудларида назоратни кучайтиришга қарор қилдик”, - деди Қирғизистон чегара хизмати вакили.
XS
SM
MD
LG