Линклар

logo-print

Буюк Британия ва Австралия ҳукуматлари АҚШ президентининг Ироққа қўшимча ҳарбий юбориш тўғрисидаги қарорини қўллаб-қувватлади.


Шу билан бирга, улар ўзлари Ироққа қўшимча ҳарбий юбормаслигини билдирди. Айни пайтда Ироқда Австралиянинг 1400 ҳарбийси бор. Буюк Британия ташқи ишлар вазири Маргарет Беккет ҳарбийлар сонини кўпайтириш ўрнига ўз ҳукумати Ироқ жанубидаги хавфсизлик назоратини ироқликларга топширишни режалаштираётганини маълум қилди.
“Қўшинлар сонини ошириш ниятимиз йўқ. Аксинча, Басрадаги вазиятни янада мустаҳкамлаб, масъулиятни секин-аста Ироқ кучларининг ўзига топширишга умид қиляпмиз”, - деди Маргарет Беккет.
Япония бош вазири Синзо Абе эса ўз мамлакати Ироқни қайта тиклашда ёрдам беришни давом эттиражагини айтди.
Эрон АҚШнинг Ироққа қўшимча куч юбориш режасини танқид қилди. Эрон расмийлари мазкур мамлакатга қўшимча ҳарбий киритилиши мазҳаблараро урушнинг кучайишига олиб келишини билдирди. Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати ходими Муҳаммад Али Ҳусайний фикрича, Ироққа қўшимча ҳарбийларини жўнатиш мамлакатдаги истилони давом эттиришдир.
XS
SM
MD
LG