Линклар

АҚШ президенти Жорж Буш эълон қилган Ироққа оид янги стратегиянинг асосий банди бу мамлакатга Американинг қўшимча 20 мингдан зиёд ҳарбийсини жўнатишни назарда тутади.


Телевидение орқали чиқиш қилган АҚШ раҳбари Ироқдаги вазиятни қабул қилиб бўлмас, деб атади ва айни пайтда Ироқдаги хатоларини ҳам тан олди. Жорж Бушнинг айтишича, қўшимча ҳарбийлар, асосан, Бағдодга жойлаштирилади. Ҳозир АҚШнинг Ироқдаги ҳарбийлари сони қарийб 130 мингни ташкил этади. Жорж Буш Ироқдаги хавфсизлик вазиятини тезда назоратга олмаслик оқибатларидан огоҳлантирди.
“Ҳозир ортга чекиниш Ироқ ҳукумати қулаши, мамлакатнинг парчаланиб кетиши ва мисли кўрилмаган оммавий қирғинга йўл очиш демакдир. Бу эса қўшинларимизнинг Ироқда янада кўпроқ қолишини, янада қаттол душман билан юзма-юз бўлишини англатади”, - деди АҚШ раҳбари.
XS
SM
MD
LG