Линклар

Афғонистон жанубидаги Ҳилманд вилоятида НАТО ҳарбий учқичлари амалга оширган ҳаво зарбаси натижасида 16 жанггари йўқ қилинди.


Ҳилманд вилояти полиция вакилининг билдиришича, жанггарилар томонидан гаровда ушлаб турилган 13 нафар тинч аҳоли вакиллари ҳам нобуд бўлган. НАТО қўмондонлиги ҳам ҳаво зарбаси амалга оширилганини тан олди, бироқ тинч аҳоли вакиллари нобуд бўлгани тўғрисидаги маълумотга эга эмаслигини маълум қилди. 11 январ куни ҳам НАТО етакчилигидаги коалиция кучлари Покистон чегарасидан Афғонистонга ўтган жанггарилар тўдаси йўқ қилинганини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG