Линклар

Россия ва Белорус бош вазирларининг Россия нефтини Белорус орқали олиб ўтиш масаларига бағишланган учрашувининг 12 январ куни ҳам давом этиши кутилмоқда.


11 январ куни бўлиб ўтган музокаралардан сўнг Михаил Фрадков ёнилғи борасидаги Россия ва Белорус ўртасидаги низо расмий Москванинг халқаро ҳамжамиятда тутган ўрнига путур етказганини тан олди. Москва ва Минск ўртасида ёнилғи борасида юзага чиққан тортишув оқибатида уч кун мобайнида Европанинг бир неча давлатига Россия нефти келиши тўхтаб қолган эди.
XS
SM
MD
LG