Линклар

logo-print

Ўтган ҳафта ҳаж сафаридан қайтаётиб, автоҳалокат натижасида ҳалок бўлган 22 нафар қирғизистонлик зиёратчи шаҳид деб эълон қилиниб, уларни Саудия Арабистонида дафн этишга қарор қилинган.


Қирғизистон республикаси “Диний ишлар бўйича давлат комиссияси” раҳбари Жўлбарс Жўрабековнинг “Озодлик” радиосига айтишича, қурбон бўлганларнинг қариндошлари улар Саудия Арабистонига дафн қилинишларига рози бўлганлар. Автохалокат оқибатида жароҳатланган 17 нафар хожидан иккисининг аҳволи оғир экани айтилмоқда. Жўрабеков жароҳатланганлар 15 январ куни махсус самолётда Қирғизистонга олиб келинишини айтди.
XS
SM
MD
LG