Линклар

Бугундан бошлаб Россияда миграция ҳақидаги янги қонун кучга киради.


“Миграция ва чет элликларнинг Россия Федерациясидаги ҳуқуқий ҳолати тўғрисида”ги ушбу қонунга кўра, Россияга тирикчилик учун борган ҳар бир хорижлик рўйхатдан ўтиш ўрнига мамлакатга киргани ҳақида тегишли идораларга хабар бериши шарт. Бундан ташқари, иш берувчилар ҳам чет элликларни ишга жалб қилгани тўғрисида тегишли идораларни хабардор қилиб қўйиши зарур. Шунингдек, ҳар бир меҳнат муҳожири ўз даромадидан давлатга солиқ тўлаши керак бўлади. Қонунни бузса, 2 мингдан 5 минг рублгача жарима тўлайди ëки мамлакатдан чиқариб юборилади. Ноқонуний муҳожирлар меҳнатидан фойдаланаëтганлар, яъни иш берувчилар қонунни бузса, 250 минг рублдан 800 минг рублгача жаримага тортилади. Россиядаги ноқонуний муҳожирлар сони 10 миллиондан ошади. Улар орасида ўзбекистонликлар ҳам анча ва янги қонун уларга ҳам тегишли.
XS
SM
MD
LG