Линклар

logo-print

Ироқ президенти Жалал Талабоний якшанба куни Дамашқда суриялик ҳамкасби Башар ал Асад билан музокаралар ўтказди.


Икки давлат ўртасида ҳамкорликни кучайтириш ва Ироқдаги зўравонликларга чек қўйиш масаласи мухокамалар бош мавзуси бўлди. Суриянинг расмий САНА ахборот агентлигининг хабар беришича, томонлар бу борада ҳамкорликни кучайтиришга иштиёқ билдирганлар. Ироқ президентининг Сурияга ушбу олти кунлик сафари 1980 йилда икки давлат орасида дипломатик алоқалар тўхтаб қолганидан бери илк марта амалга ошаётир. Ироқ ва Сурия ўртасида дипломатик алоқалар ўтган йил ноябр ойида қайта тикланган эди.
XS
SM
MD
LG