Линклар

Қирғизистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Феликс Қулов аъзо бўлган “Ор-номус” партиясида бўлиниш юз берди.


Партиянинг бир гуруҳ вакиллари “Ор-номусдан” ажраб чиқиб “Берен” деб аталган янги партия таъсис қилдилар. Янги партия вакили Жонибек Исмоилбековнинг таъкидлашича, “Берен” давлатнинг парламент бошқаруви ғоясини илгари суради ва амалдаги парламетни тарқатиб юбориш тарафдоридир. Исмоилбековга кўра, янги партия 2006 йил 30 декабр куни расман рўйхатга олинган. Уни ягона раис эмас, балки бир неча раисдошлар бошқарадилар. Феликс Қулов бошчилигидаги Қирғизистон ҳукуматининг ўтган йил 19 декабрда истеъфога чиқиши мамлакатдаги янги сиёсий бўҳронга сабаб бўлган эди. Президент Қурманбек Бакиев ҳозиргача янги Бош вазир номзодини эълон қилмади.
XS
SM
MD
LG