Линклар

Европа Иттифоқи (ЕИ) президенти Хосе Мануэл Бароссо ва Италия Бош вазири Романо Проди Ироқ собиқ президенти Саддам Ҳусайннинг икки нафар сафдоши осиб ўлдирилганини қораладилар.


“Биз бир одам бошқа одамнинг жонини олишга ҳаққи йўқ, деб ҳисоблаймиз. Ҳар бир одам яшаш ҳуқуқига эга. Мен Европа қадриятларига ишонаман. Фурсатдан фойдаланиб, мен ўлим жазосини бекор қилиш борасида саъй ҳаракат қилаётган Италия ҳаракатлари миннатдорлик изҳор қиламан. Биз БМТ доирасида ўлим жазоси бекор қилиниши учун бирга ишлашга умид қиламиз”, - деди ЕИ президенти Х.М.Бароссо.
Римда чиқиш қилган Европа раҳбарлари яна бир бор ўлим жазосига қарши эканликларини таъкидладилар.
XS
SM
MD
LG