Линклар

15 январ куни эрта тонгда Саддам Ҳусайннинг икки сафдоши осиб ўлдирилди.


Саддамнинг ўгай укаси Барзан Иброҳим ат-Тикритий ва Инқилобий суднинг собиқ раҳбари Авод ал-Бандар суд томонидан инсониятга қарши жиноят қилишда айбдор деб топилиб, ўлим жазосига ҳукм қилинган эди. Бағдодда ўтказилган матбуот анжуманида Ироқ Бош вазири маслаҳатчиси Бассам Ридха суд ҳукми амалга оширилганини тасдиқлади.
“Бугун 2007 йил 15 январ куни тонгги соат учда Барзан Иброҳим ат-Тикритий ва Авод ал-Бандар қатл қилинди. Уларнинг қатл этилиши Ироқ Олий суди қарори асосида амалга оширилди”, - дея баёнот берди Ироқ Бош вазири маслаҳатчиси.
Ироқ ҳукумат матбуот вакили Али ал-Даббағга кўра, Барзан Иброҳим осилганида унинг боши танасидан узилиб кетган. Икки ҳафта олдин Саддам Ҳусайн қатл қилинган эди. Саддам Ҳусайнни қатл этиш жараёнида унинг ҳақоратланиши жаҳонда ғазаб билан кутиб олинди ва танқид қилинди.
XS
SM
MD
LG