Линклар

Душанба куни Москвада ўзбекистонлик инсон ҳуқуқ ҳимоячиси Баҳром Ҳамроев номаълум шахслар тарафидан калтакланган.


“Узньюс.нет” мустақил ахборот ҳизмати хабарига кўра, “Фуқаролик кўмаги” ташкилотининг ҳуқуқ ҳимоячиси Бахром Хамроевни Москва марказидаги Тула метроси бекатида номаълум уч киши калтаклаган. 43 ёшлик Бахром Хамроевнинг айтишича, у телефонда гаплашиб, зинадан метрога туша бошлагач, кутилмаганда орқа томондан уч эркак ҳужум қилишган ва режали асосда дўппослаша бошлаган. Буйраги, боши ва юзини белгилаган ҳолда, бутун баданига тепишган. Жабрланувчининг “Uznews.net”га билдиришича, номаълум шахслар калтаклаб бўлишиб, уни ётган ҳолатда метрони бошқа бекатга ўтиш жойида қолдириб, жуфтакни ростлашган. Шундан сўнг у ўрнидан туриб метро бекатининг тиббий бўлимига мурожаат қилишга муваффақ бўлади. У ерда унга тиббий ёрдам кўрсатишиб, милиция чақирадилар. Хамроевга биринчи ёрдам кўрсатган ва тиббий кўрикдан ўтказган шифокор унга мия чайқалиши, барча танаси ва боши шикастланган дея ташхис қўйган. Хамроев унга хужум қилганлар кўпинча бутун Россия ва Москвада рус ва европа миллатига мансуб бўлмаган шахсларга хужум қилувчи, рус миллатчиларидан иборат скинхедлар гуруҳи эканлигидан шубҳада. Бахром Хамроевнинг калтакланиши юзасидан Москва метрополитенлар милиция бошқармаси жиноий иш очди ва тергов олиб бориляпти.
XS
SM
MD
LG