Линклар

АҚШ Давлат Котиби Кондолиза Райс бугун Эр Риёдда Саудия Арабистони раҳбарияти билан музокаралар ўтказади.


Ироқ масаласи, Эрон ядровий дастури билан боғлиқ Ғарб ва Теҳрон ўртасидаги тортишувлар ҳамда Яқин Шарқдаги вазият музокаралар бош мавзуси бўлиши кутилмоқда. Душанба куни Қоҳирада Миср раҳбарияти билан учрашган Райс Исроил Бош вазири Эхуд Олмерт ва Фаластин раҳбари Махмуд Аббосларни яқин кунларда Фаластин давлати барпо этиш бўйича музокаралар курсисига олиб келишини айтди.
XS
SM
MD
LG