Линклар

logo-print

Ироқда рўй берган портлашлару қуролли ҳужумлар оқибатида душанба куни 55 одам ҳалок бўлган.


Хабарларга кўра, ҳужумларнинг аксари Бағдод ташқарисида содир этилган. Бағдод шаҳрининг ўзида эса қийноқ белгилари билан 30 одамнинг жасади топилган. Шаҳар жанубида ироқлик ҳарбий ҳизматчилар 45 кишини тўхтатиб, улар ёнларида бўлган қурол ва портлатгичларни қўлга туширганлар. Айни пайтда душанба куни АҚШ ҳарбий қўшинларининг қўшимча контингенти Ироққа етиб келган. Бу Вашингтоннинг Ироқ бўйича эълон этган янги стратегияси доирасида амалга ошмоқда. Ўтган хафта АҚШ президенти Жорж Буш Ироққа қўшимча 21 минг 500 аскар юборишини билдирган эди. Аммо АҚШ генерали Жорж Кейси Ироққа қанча ҳарбий келганини аниқ айтмади. Унга кўра, Бағдодга қўшимча ҳарбий кучнинг жойлаштирилиши тез фурсатда натижа бермасада, ёз фаслига бориб Ироқдаги вазиятнинг яхшиланишига умид қилиш мумкин.
XS
SM
MD
LG