Линклар

logo-print

Ироқ собиқ раҳбари Саддам Ҳусайннинг икки бош ёрдамчиси пойтахт Бағдодда осиб ўлдирилгани юзасидан турлича фикрлар янграмоқда.


Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Бан Ки Мун Ироқ раҳбарияти Саддам Ҳусайн ёрдамчиларини дорга тортиб, БМТ чақириқларини эътиборсиз қолдирганини таъкидлади. Саддам Ҳусайн бошқаруви даврида Ироқ жосуслик хизматининг раҳбари бўлган Барзан ат-Тикритий ва Саддам Ҳусайннинг собиқ Бош ҳаками Авад ал-Бандар саксонинчи йилларда 148 нафар шиа фуқаросини қатл этишда айбдор деб топилиб, ўлим жазосига ҳукм этилган ва бу икки шахс кеча Бағдодда қатл этилди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти инсон ҳуқуқлари идораси раҳбари Луиз Арбур уларнинг дорга тортилишини қоралади ва уларнинг қатл этилиши инсон ҳуқуқлари халқаро қонунларининг бузилишини кучайтиради, деб айтди. Европа Комиссияси президенти Жозе Мануэл Бароссо ҳам собиқ Ироқ амалдорларининг қатл этилишини қоралаб, Европа Иттифоқи ҳар қандай ўлим жазосига қарши эканини таъкидлади.
"Биз бир одам бошқа одамнинг жонини олишга ҳаққи йўқ, деб ҳисоблаймиз. Ҳар бир одам яшаш ҳуқуқига эга. Мен Европа қадриятларига ишонаман. Фурсатдан фойдаланиб, мен ўлим жазосини бекор қилиш борасида саъй ҳаракат қилаётган Италия ҳаракатлари миннатдорлик изҳор қиламан. Биз БМТ доирасида ўлим жазоси бекор қилиниши учун бирга ишлашга умид қиламиз", - деди Мануэл Бароссо.
Бундай танқидларга Лондондаги Халқаро амнистия ташкилоти ҳам жўр бўлди. АҚШнинг Ироқдаги элчиси Залмай Ҳалилзод қатл этишларни Ироқнинг ички иши деб атади. АҚШ Давлат Котиби Кондолиза Райс Мисрга сафари чоғи Саддам Ҳусайн ва унинг икки ёрдамчиси Ироқ қонунчилиги асосида қатл этилганини таъкидлади. Ироқдаги аксар шиалар Саддам ёрдамчиларининг қатл этилишини шодон қаршилаган.
XS
SM
MD
LG