Линклар

АҚШ қўмондонлигининг Афғонистондаги юқори лавозимли вакили генерал-лейтенант Карл Эйнкенбер Кобулга келган АҚШ мудофаа вазири Роберт Гейтсни толибларга қарши кураш учун мамлакатга кўпроқ ҳарбий киритишга чақирди.


У жангарилар Покистон ҳудудидан ўзи учун база сифатида фойдаланаётганидан огоҳлантирди. Генералнинг айтишича, ўтган ой мобайнида Покистон ҳудудидан Афғонистонга ўтган жангарилар сони ўтган йилгига қараганда икки баробар кўп бўлган. Р.Гейтснинг Кобулда Афғонистон президенти Ҳомид Карзай билан сўзлашувлари белгиланган. Музокаралар чоғида терроризмга қарши кураш масаласи томонлар диққат марказида бўлиши кутилмоқда. НАТО ва Афғонистон ҳарбийларининг 15 январь куни мамлакат жанубида ўтказган ҳарбий амалиёти натижасида 13 жангари йўқ қилинди. Бу амалиёт чоғида британиялик бир аскар ҳам ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG