Линклар

Сўнги 24 соат давомида Ироқда рўй берган зўравонликлар оқибатида 92 ироқлик нобуд бўлди ва 200га яқин киши жароҳатланди.


Бағдоддаги университетлардан бирининг олдида бомба портлатиши оқибатида камида 60га яқин талаба ва ўқитувчи ҳалок бўлди, яна юздан ортиқ одам яраланди. Бироз аввал Бағдодда йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида 15 киши нобуд бўлган ва ўнлаб киши жароҳатланганди. Ўлганларнинг икки нафари полиция ходими экани айтилмоқда. Айни пайтда Ироқ Мудофаа вазирлиги 92 жангари хавфсизлик кучлари томонидан ҳибсга олинганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG