Линклар

Қирғизистон президенти Қурманбек Бақиев бош вазир вазифасини бажарувчи Феликс Қуловга янги ҳукумат тузишни топширди.


Президент матбуот хизмати ходими Нурлан Шакиевнинг билдиришича, Қ.Бақиев Ф.Қулов номзодини парламентга ҳам тақдим этган. Ф.Қулов ҳукумати ўтган йил 19 декабрда истеъфога чиққан ва бу воқеа мамлакатдаги янги сиёсий бўҳронга сабаб бўлган эди. Парламент депутати Қамчибек Ташиев Ф.Қуловнинг қайтадан бош вазирликка тайинланиши эҳтимоли 50 фоиз эканини тахмин қилди.
XS
SM
MD
LG