Линклар

logo-print

Европа Иттифоқининг мартабали расмийларидан бири инсон ҳуқуқлари борасидаги ҳавотирларга қарамасдан, Иттифоқ Марказий Осиё давлатлари билан алоқаларни кучайтириши кераклигини билдирди.


Иттифоқнинг ташқи алоқалар бўйича Комиссари Бенита Ферреро-Валднер, "Рейтер" мухбирига ЕИ Марказий Осиё борасидаги сиёсатини кучайтириши керак, деб айтган. Агентлик билан суҳбатда Валднер хоним айрим инсон ҳуқуқлари гуруҳларининг ҳавотирларини тушуниши ва Европа Марказий Осиё давлатлари билан муносабатларда инсон ҳуқуқлари масаласини кўтариши кераклигини айтган. Унга кўра, ташқи алоқалар комиссияси Иттифоққа раҳбарлик қилаётган Германия билан бу борада яқиндан ишламоқда ва аъзо давлатлар тез орада минтақага оид илк стратегияни ишлаб чиқадилар.
XS
SM
MD
LG