Линклар

Сешанба куни Ироқда рўй берган зўравонликлар оқибатида юзга яқин ироқлик нобуд бўлди, юзлаб одам яраланди.


Бағдоддаги университетлардан бирининг олдида бомба портлатиши оқибатида камида 60га яқин талаба ва ўқитувчи ҳалок бўлди, яна юздан ортиқ одам яраланди. Бағдоддаги бошқа бир портлаш оқибатида эса 15 киши нобуд бўлди ва ўнлаб киши жароҳатланди. Ҳалок бўлганларнинг икки нафари полиция ходими экани айтилмоқда. Айни пайтда Ироқ Мудофаа вазирлиги 92 жангари хавфсизлик кучлари томонидан ҳибсга олинганини маълум қилди. БМТ маълумотига кўра, 2006 йил давомида Ироқдаги зўравонликлар оқибатида 36 минг киши нобуд бўлган.
Ташкилотнинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Жиани Магазенининг билдиришича, ўтган йил мобайнида Ироқда яна шунча одам турли жароҳат олган. Ўтган йилнинг ноябрь-декабрь ойларида Ироқда тинч аҳоли вакилларидан 6400 нафари нобуд бўлган, улардан 4700 нафари Бағдодда ўлган. Буюк Британия бош вазири Тони Блэр мазкур ҳолатни “фожеа”, деб таърифлади ва тинч аҳоли вакилларининг нобуд бўлишида террорчи гуруҳларни айблади.
“Ироқда бегуноҳ одамларнинг нобуд бўлиши фожеадир. Саддам даврида ҳам юзлаб, минглаб бегуноҳ одамлар ҳалок бўлган. Ҳозир ҳам минглаб одамлар ўлдирилмоқда”.
XS
SM
MD
LG