Линклар

АҚШ Президенти Жорж Буш Вашингтонда БМТ Бош котиби Бан Ки Мун билан учрашди.


Яқин Шарқ, Ироқ, Суданнинг Дарфур минтақасидаги вазият, Эрон ва Шимолий Корея ядровий дастури билан боғлиқ оламшумул муаммолар Буш ва Бан Ки Мун ўртасидаги мухокамалар мавзуси бўлган. Учрашув сўнггида Бан Ки Мун АҚШ кўпдан бери таъкидлаб келаётган БМТни ислоҳ қилиш борасида Бушга сўз берган.
"Бирлашган Миллатлар Ташкилоти самарали, энг юқори аҳлоқ нормалари асосида ишлаши учун ислоҳ қилиниши керак. Мен бунга астойдил киришаман ва бу ерда ташкилотга аъзо барча давлатлар дастаги керак бўлади", - деди Бан Ки Мун.
Қўшма Штатлар БМТни силоҳ қилиш жараёни Кофи Аннан раҳбарлиги остида секин кечганини айтиб келади.
XS
SM
MD
LG