Линклар

Сиёсий эркинликлар ва демократияни тарғиб қилувчи Фридом Хауз ташкилоти "Жаҳон бўйлаб эркинликлар даражаси" деб номланган йиллик ҳисоботини эълон қилди.


Ушбу ҳисоботда Ўзбекистон эркинликлар борасида энг абгор давлатлар қаторидан ўрин олди. Ташкилот ҳисоботида Совет Иттифоқи қулашидан бери Ўзбекистон ҳеч қачон ижобий баҳо олмагани ва Андижондаги ҳодисалардан сўнг бу манзара янада ёмонлашгани билдирилади. Ҳисобот 195 мамлакатдаги вазиятни ўрганиб чиқиб, уларни уч категорияга ажратган - эркин, қисман эркин ва мутлақо эркин бўлмаган давлатлар. Ўзбекистон мутлақо эркин бўлмаган давлатлар қаторига киритилган.
XS
SM
MD
LG