Линклар

Исроил-Фаластин можаросини ҳал этиш бўйича халқаро тўртлик феврал ойида Вашингтонда йиғилади.


Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райс Берлинда Германия Ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашувдан сўнг маълум қилди. Шунингдек, АҚШ Давлат котиби Шимолий Корея ядровий дастури бўйича музокаралар яқин вақтда қайта йўлга қўйилишига умид билдирди. Эрон ядровий дастури билан боғлиқ вазият ҳақида Райс, жумладан шундай деди. "Халқаро ҳамжамиятни хавотирга солаётган оламшумул муаммо Эрон БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциясини бузаётганидир. Ушбу резолюция Эрондан уранни тўйинтириш ва шу фаолият билан боғлиқ бошқа ишларини зудликда тўхтатишни талаб этади", - деди АҚШ Давлат котиби Кондолиза Райс.
XS
SM
MD
LG