Линклар

Покистон ҳукумати Толибон раҳбари Мулло Умар Кветта шаҳрида яширинаётгани ва унга Покистон жосуслик хизмати паноҳ бергани ҳақидаги хабарларни рад этди.


Аввалроқ, Афғонистон-Покистон чегарасида қўлга олинган Толибон вакили Муҳаммад Ҳаниф бу ҳақда айтган ва унинг сўроқ қилинаётганининг видеотасвири намойиш этилган. Афғонистон Жосуслик хизмати видеотасвирнинг нусхаларини компакт-дискларда кўпайтириб, журналистларга тарқатган. Кадрда хира ёритилган хонада жуда паст овозда гапираётган одам Мулло Умар Кветта шаҳрида, деб айтади. Аммо, Покистон ташқи ишлар вазирлиги расмийси Толибон сўзчисининг бу иддаоларини рад этди.
XS
SM
MD
LG