Линклар

Берлинда Шимолий Кореянинг ядровий дастури борасида уч кун мобайнида олиб борилган музокаралар ниҳоясига етди.


Мазкур сўзлашувларда АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Кристофер Ҳилл Шимолий Корея вакили Ким Ке Хван билан учрашди. АҚШ расмийси музокаралар давомида КХДРнинг ядровий дастури борасида кенг қамровли баҳслар олиб борилишини маълум қилган эди. Ҳозирча томонлар музокаралар натижаси борасида маълумот бермади. Чоршанба куни Кристофер Ҳилл КХДРни ядровий дастуридан воз кечтиришга уринаётган олти давлат иштирокидаги музокаралар жорий ой охирларида қайтадан бошланиши мумкинлигини билдирганди.


* * * * * * * * * *



XS
SM
MD
LG