Линклар

logo-print

АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс Британия Бош вазири Тони Блэр билан учрашиш мақсадида Лондонга келди.


Бу учрашув К.Райснинг Яқин Шарқ ва Германияга қилган ташрифидан сўнг амалга оширилмоқда. Аввалроқ К.Райс Исроил-Фаластин можаросини ҳал этиш бўйича халқаро тўртлик вакилларини 2 февраль куни Вашингтонда музокаралар олиб боришга чақирганди. Бу тўртликка АҚШдан ташқари Россия, ЕИ ва БМТ киради.
“Агар Яқин Шарқ минтақаси борасидаги музокараларда муваффақиятга эришсак, иймоним комилки, бу бутун минтақага ижобий таъсир этган бўлар эди. “Йўл харитаси” режасини ҳаётга тез фурсатда тадбиқ этиш борасида Исроил ва фаластинликларнинг қизиқиши борлигига амин бўлдим”, - деди К.Райс.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг мазкур музокараларда иштирок этиш истагини билдирди.
XS
SM
MD
LG