Линклар

logo-print

Қирғизистон парламенти депутатлари бош вазир лавозимига тақдим этилган Феликс Қулов номзодини рад этди.


Парламентнинг ялпи мажлисида Ф.Қулов номзоди учун 23 депутат, унга қарши эса 39 депутат овоз берган.
Парламент мажлисида чиқиш қилган мухолифат вакили Азимбек Бекназаров Ф.Қуловга қарата: “Балким мен адашаётгандирман, лекин менимча номзодингиз ўтмайди. Бас, шундай экан, ўзингиз бош вазир вазифаларини бажара олмас эканман, бир ярим йилдан буён бажара олганим йўқ, деб шуни мардона тан олиб, номзодингизни қайтариб олсангиз тўғри бўлади”, - деди.
Мамлакат президенти Ф.Қулов номзодини парламентга икки маротаба тақдим этиши мумкин. Агар депутатлар бу номзодни яна бир бор маъқулламаса, президент парламентни тарқатиб юбориши мумкин.
XS
SM
MD
LG