Линклар

logo-print

Бир гуруҳ ўзбек сиёсий арбоблари демократик давлатлар ҳукуматлари ва халқаро ташкилотларга мурожаат этиб, 14 январдан бери хибсда ушлаб турилаётган ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячи Гулбаҳор Тўраеванинг озод этилишига кўмак сўраган.


4 фарзанднинг онаси бўлган андижонлик ҳуқуқ ҳимоячиси ва асл касби врач бўлган Тўраева Ўзбекистон ҳукумати ноқонуний деб ҳисоблайдиган адабиётларни олиб ўтишда айбланиб 14 январ куни ўзбек қирғиз чегарасида хибсга олинган эди. Хабарларга кўра, чегарада текширув пайти уни ёнидан Ўзбек мухолифати етакчиси Муҳаммад Солиҳ ҳамда Рауф Парфининг китоблари топилган. Ҳозирда Тўраевага нисбатан Ўзбекистон Конститцияви й тузумига тажоввуз қилиш айби қўйилган. Андижон воқеалари пайти Гулбаҳор Тўраева чет эллик журналистларга юзлаб одам ҳукумат кучлари ўқидан нобуд бўлгани ва маҳаллий мактаблардан бирида юзлаб ўликларни ўз кўзи билан кўрганини айтган эди. Унинг озод этилишига кўмак сўралган мурожаат Ўзбекистон Эрк партияси етакчиси Муҳаммад Солиҳ, Ўзбекистон ташаббуси ташкилоти раҳбари Шоҳида Ёқуб, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Толиб Ёқубов имзоси билан БМТ, Европа Парламенти, Европа Кенгаши, АҚШ Давлат Департаменти, Германия ҳукуматига йўлланган.
XS
SM
MD
LG