Линклар

Бир гуруҳ америкалик депутатлар АҚШ Конгресси рухсатисиз Эронга қарши ҳарбий куч қўллашни тақиқловчи резолюцияни ишлаб чиққанлар.


Буш маъмуриятининг Эрон борасида тутаётган мавқеи ҳарбий тўқнашувга олиб келиши мумкинлигидан хавотирда АҚШ Конгрессининг намаёндалар палатаси вакиллари шундай резолюцияни тақдим этганлар. Ушбу ҳужжат Конгресснинг ҳар икки палатаси тасдиғидан ўтса ва президент уни имзоласагина ҳуқуқий кучга эга бўлиши мумкин. Резолюция матнида, Эрон тарафидан АҚШга қарши ҳужум бўлса ёда яққол тахдид сезилсагина ҳарбий куч қўллаш мумкинлиги айтилади.
XS
SM
MD
LG