Линклар

Германия парламенти депутатлари Европа Иттифоқига раислик қилаётган ўз ҳукуматини Туркманистонда 11 февралда ўтказиладиган президент сайлови эркин ва адолатли бўлиши масаласида расмий Ашхободга нисбатан босим кўрсатишга чақирди.


Ҳукуматга тақдим этилган чақирувни ўндан ортиқ депутат имзолаган. Унда депутатлар Германия ҳукуматини Туркманистондаги сайловда мухолифат вакилларининг иштироки ҳам кафолатланишига эришишга чақирган. Бундан ташқари, депутатлар Туркманистоннинг муваққат ҳукуматидан айни пайтда қамоқда сақланаётган сиёсий маҳбуслар ишини қайта кўриб чиқиш ва уларни озод этиш талаб қилинишини сўраган.
XS
SM
MD
LG