Линклар

Хитой фазодаги объектларни уриб туширишга мўлжалланган ракета синови ўтказгани Япония ва АҚШ ҳукумати томонидан танқид қилинди.


“Биз бу борада ташвишланмоқдамиз. Биринчидан, Хитой фазодан тинч мақсадларда фойдаланиш тамойилларига путур етказмоқда, иккинчидан, бизнинг миллий хафвсизлигимизга таҳдид солмоқда”, - деди Япония ҳукумати вакили Ясухиша Шиозаки.
11 январь куни ердан учирилган ракета Хитойнинг 865 км баландликда бўлган эски сунъий йўлдошини уриб туширгани хабар қилинганди. Россия мудофаа вазири Сергей Иванов Хитойнинг бундай синов ўтказгани ҳақидаги хабарларни “қуруқ гаплар”, дея баҳолади. Хитой ҳам синов амалга оширилганини тан олмади. Бироқ АҚШ ва Япониядан ташқари Австралия, Тайван ва Жанубий Корея бу борада ташвиш билдирмоқда.
XS
SM
MD
LG