Линклар

logo-print

АҚШ мудофаа вазири Роберт Гейтс Ироқнинг Басра шаҳрида АҚШ ва Буюк Британия қўмондонликлари раҳбарлари билан учрашди.


Бироз аввал АҚШ қўмондонлиги радикал шиа уламоси Муқтадо ас-Садрнинг ёрдамчиларидан бири ҳибсга олинганини маълум қилган эди. Ироқ расмийларининг билдиришича, шайх Абдулҳади ал-Даражий пойтахтга яқин Баладиёт шаҳарчасининг масжидларидан бирида қўлга олинган. Шунингдек, Ироқда рўй берган сўнгги зўравонликлар оқибатида америкалик бир аскар ҳалок бўлгани ва уч нафари жароҳатлангани хабар қилинмоқда. Басрада эса британиялик ҳарбийлар базасига ҳужум уюштирилиши натижасида олти инглиз аскари жароҳатланди.
XS
SM
MD
LG