Линклар

Қирғизистон президенти Қурманбек Бақиев бош вазир лавозимига Феликс Қулов номзодини иккинчи марта парламентга тақдим этди.


Ўтган гал парламент унинг номзодини рад этганди. Қирғизистон парламентининг конституциявий қўмитаси раҳбари Исҳоқ Масалиев овоз бериш жараёни кейинги ҳафтага режалаштирилганини билдирди.
“Қўмита Ф.Қулов номзодини душанба куни ўрганиб чиқади. Бу масала парламентнинг сешанба ёки чоршанба кунги ялпи мажлисида муҳокама қилинади”, - деди И.Масалиев.
Конституцияга кўра, давлат раҳбари бош вазир лавозимига битта номзодни уч марта тақдим этиши мумкин. Депутатлар бу номзодни рад этгудек бўлса, унда президент парламентни тарқатиб юбориш ҳуқуқига эга.
XS
SM
MD
LG