Линклар

Жанубий Кореянинг ветеринария хизмати ходимлари салкам 400 минг паррандани ёқиб юборишга тайёргарлик кўрмоқда.


Мамлакатнинг марказий вилоятларида парранда гриппининг одам ҳаёти учун ўта хавфли бўлган H5N1 вируси топилгани ветеринария ходимларини шундай чора кўришга мажбур қилмоқда. Айни пайтда Индонезияда парранда гриппи юққан бир аёл вафот этди. H5N1 вируси Осиёда илк бор 2003 йил охирида пайдо бўлган эди. Ўтган давр мобайнида бу вирус дунё бўйича 160дан ортиқ одам ҳаётига зомин бўлди.
XS
SM
MD
LG